Фото: Божхона қўмитаси
Қашқадарё вилоятида рангли металл парчаларини мамалакатимиз ҳудудидан ноқонуний олиб чиқиб кетиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича божхоначилар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликдаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
Хусусан, Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамда ички ишлар идоралари вакиллари билан ҳамкорликда Чироқчи туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Н.Б. бошқарувидаги Камаз русумли юк автомашинаси шубҳа остига олиниб, тўхтатилди ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Бир қарашда автомашина юкхонаси бўшдек туюлса-да, аммо юкхонада тахтадан яширин бўлма ҳосил қилингани аниқланди. Ушбу ҳуфёна жойга эса ҳеч қандай тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган 1 тонна 244 килограмм рангли металл парчалари яширилган экан.
Ашёвий далил сифатида олинган, қиймати эса 16 млн. сўмлик рангли металл парчалари «Ўзиккиламчирангметзавод» АЖнинг вилоятдаги филиалига вақтинча сақловга топширилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради