
Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилган атом электр станцияси (АЭС)да ишлатилган ёқилғи Россияда қайта ишланади. Бу ҳақда «Ўзатом»га таяниб Kun.uz хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси 1968 йил 1 июлдаги ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги Шартнома, 1979 йил 26 октябрдаги Ядровий материалларни ва ядровий қурилмаларини жисман ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенция, 1997 йил 5 сентябрдаги Ишлатиб бўлинган ёқилғи билан муомалада бўлиш хавфсизлиги тўғрисидаги ва радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлиш хавфсизлиги тўғрисидаги бирлашган Конвенция аъзоси ҳисобланиб, ишлатилган ёқилғиларни қайта ишлаш учун Россия Федерациясига ташиш режалаштирилган.
“Қайта ишлаш жараёнида барча қимматбаҳо ядро материаллари олинади, қолган қисми буғлаш ва пресслаш йўли билан мустаҳкамланади ва кейинчалик Ўзбекистонга қайтарилади. Россия қонунларига кўра, мамлакатга радиоактив чиқиндиларни олиб кириш тақиқланади. Ҳар бир мамлакат ўз ҳудудида радиоактив чиқиндиларни сақлаши лозим”, - дейилади хабарда.
Билдирилишича, шу боисдан «Ўзатом» агентлиги ва «Росатом» давлат корпорацияси мутахассислари ушбу масала, яъни ишлатилган ядро ёқилғиси ва радиоактив фаол чиқиндилар бўйича узвий ҳамкорликда иш олиб бормоқдалар. Яқин вақт ичида бу борада халқаро тажриба инобатга олинган ҳолда ядро ёқилғиси ва радиоактив фаол чиқиндиларга доир Стратегия ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Атом Электр СтанциясиЁқилғи Қайта ИшлашЎзатом РоссияЯдро ҚимматбаҳоРадиоактив ЧиқиндиларХалқаро Тажриба Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар