Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон учун энг оғир масалани кадрлар савияси, билими, илми ва фидойилигида кўришини билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари 14 август куни ўтказилган биринчи ярим йилликда мамлакатни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилган.
«Нима учун бунчалик кўп қарор чиқяпти? Биз ҳаммамиз изланишдамиз, изланиш, изланиш ва яна бир марта изланиш, — дея таъкидлади давлат раҳбари. — Мана шундай оғир шароитда 33 ярим миллион аҳолини боқиб, уларни рози қилиб, эртанги олган катта-катта режаларимизни амалга ошира оламизми-йўқми, деган савол ҳаммангизни қийнаши керак. Тўрт ярим ой вақт қолди йил якунланишига».
«Энг катта хавф нимада бизда, деган савол мени қийнайди. Энг катта хавф —кадрлар савияси, билими, илми ва фидойилигида. Минг афсус, энг оғир масала шу», — деди Президент.
Шавкат Мирзиёев йиғилишдаги ҳар ким ўз виждони олдида ҳисоб бериши кераклигини қайд этди.
«Бугунги иш услубимиз бизнинг бугунги даражамизга мутлақо жавоб бермайди. Агар сизлар ўзгармас экансизлар, вазият ўзгармайди. Бугун мажлис эмас, бугун виждонимиз олдида ҳисобот. Шунга муносибмизми-йўқми? Имконият ўзимизнинг қўлимизда. Биз шундан тўғри хулоса қилиб фойдалана оламизми-йўқми? Сув йўқлиги, газ йўқлиги, электр йўқлиги… алам қилмайдими бизга? Янги Ўзбекистонни тузаяпмиз, ҳамма соҳалар бўйича демократик давлат нуқтаи назаридан, олдимизда турган катта синовлар нуқтаи назаридан ақлимиз билан, билимимиз билан, садоқатимиз билан одамларни ишонтира оламизми-йўқми?» — дея савол берди Президент. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади