12:08 / 16.08.2019
2 770

61,3 млн сўм алимент пулини олдиндан тўлаган фуқаронинг четга чиқиш ҳуқуқи тикланди

61,3 млн сўм алимент пулини олдиндан тўлаган фуқаронинг четга чиқиш ҳуқуқи тикланди
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сонли қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида” низомнинг 9-бандида алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунга қадар ҳар қандай давр учун ва беш йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган.

Бюронинг Учқўрғон туман бўлими иш юритувида бўлган, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан қарздор А.Юсуповдан ундирувчи Г.Алишерова фойдасига икки нафар фарзанди учун алимент тўлаш белгиланган.
Фуқаро А.Юсупов мунтазам равишда ойма-ой алимент пулини тўлаб бормоқда. Бироқ, чеклов қўйилгани сабабли хорижга чиқолмай юрган эди.

Айнан Бюронинг Наманган вилояти бошқармаси ахборот таъминоти ва қидирув шўбаси инспекторларига ушбу масала юзасидан мурожаат йўллаб, тушунтириш олгани ўз самарасини берди. Ундирувчи Г.Алишерова билан келишув тузиб, беш йиллик алимент суммани тўлашини сўраб, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш ҳақида суддан ажрим чиқариб беришни сўрайди.

Мазкур мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, фуқаро А.Юсупов 2024 йилнинг июль ойига қадар жами 61 миллион 355 минг сўм миқдоридаги алимент пулини тўлаб беради. Жорий йилнинг 26 июль куни фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг ажримига асосан унга нисбатан ижро этиш усули ва тариби ўзгартирилиб, чеклови олиб ташланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 61,3 млн сўм алимент пулини олдиндан тўлаган фуқаронинг четга чиқиш ҳуқуқи тикланди