Фото: Давлат экология қўмитаси мабуот хизмати
«Тошкент» халқаро аэропортида 12 август куни Нью-Йоркдан келган Ўзбекистон фуқароси ноёб турдаги тўтиқушни тегишли рухсатномасиз олиб киришга уринди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитаси мабуот хизмати хабар бермоқда.
Ундан ёввойи флора ва фаунанинг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган турларнинг халқаро савдоси назорати остидаги CITES халқаро конвентациянинг 2-иловасига киритилган кўк-сариқ Ара (Ара арарауна) олиб қўйилган.
Тўтиқуш эгасида эса Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро Конвенцияга мувофиқ экспорт ва импорт қилиш ҳуқуқини берувчи CITES рухсатномаси бўлмаган. Шунингдек, тўтиқушда махсус ҳалқа ҳам бўлмаган.
Шу сабабли тўтиқушга ҳалқа тақилиб, вақтинчалик сақлаш учун Тошкент ҳайвонот боғига топширилган. Бу иш бўйича барча материаллар судга берилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди