14 июнь куни «Менинг фикрим» веб-порталида «Сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабаларнинг тўлов-контракт суммаларини камайтириш ҳақида»ги петиция 10 мингта овоз тўплаган эди, деб ёзмоқда блогер Хушнуд Худойбердиев.
Унинг билдиришича, ушбу петиция етарли овоз тўплаганига 60 кундан ошди. Қоидага биноан, мурожаатни кўриб чиқиш ва у бўйича қарор қабул қилиш муддати мурожаат ваколатли давлат органига келиб тушган пайтдан эътиборан 60 кундан ошмаслиги керак.
«Ҳозирча бу бўйича бирор қарор қабул қилиндими ёки йўқ, маълум эмас. Сиртқининг (аслида кечкини ҳам қўшиш керак эди) контрактлари арзонлашадими ёки йўқ, бу ҳам ҳозирча аниқ эмас. Кутамиз, қани нима бўларкин...», дея қайд этган петиция муаллифи.
Муаллифнинг эслатишича, прописка ҳақида петицияси ҳам аввалроқ ҳеч бир асоссиз рад қилинган. «Ўшандан буён бу порталга аллақачон ҳафсалам пир бўлган», деб ёзади у. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда