
Telegramда «Kun.uz» ходимларига ташланган Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов иштирокидаги янги видео тарқалди.
Блогер @nurbekalimov’нинг каналида эълон қилинган видеоёзув, таъкидланишича, 2019 йилнинг 16 июль куни, Сергели туманидаги уйларни бузиш вақтида олинган.
«Усталарга қарашяпти шекилли, деб ўйласам, йўқ — уй эгасини уйидан мажбур кўтариб олиб чиқиб кетишга ёрдамлашаётган экан (қаҳрамонимиз кўк-оқ кепкада)», — деб ёзади Алимов.
Аввалроқ ҳоким ўринбосари Ваҳобовнинг «Kun.uz» ходимларига ташланиши ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан текшириш олиб борилаётгани, ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олингани ҳақида хабар берилган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.