Аввалроқ ўзбекистонлик Артур Бабаев исмли блогер ўзини юриб кетаётган поезд остига ташлаб, ушбу ҳолатни видеога олгани ҳақида хабар берилган эди.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати Тошкент темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси билан боғланиб, блогернинг ушбу қилмишига нисбатан қандай чора кўрилишини сўради.
Маълум қилинишича, ушбу видео ижтимоий тармоқларда 16 август куни пайдо бўлган. Ҳолат Юнусобод туманидаги «Салар—Чуқурсой» станциясида қайд этилган. Блогерларнинг шахси аниқланган. Улар 19 ёшли Бабаев Артур ва О.Дмитрий бўлиб чиқди.
Блогерлар ушбу қилмишни «машҳур бўлиш ва обуначилари сонини кўпайтириш мақсадида» қилганини айтиб ўтган.
Ҳолат юзасидан блогерларга нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)да кўзда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик ҳақида баённома тузилган.
Уларга қандай чора кўришни эса суд ҳал қилади, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади