17:37 / 18.08.2019
2 447

Ўзбекистонлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи Тошкентга қайтиб келди

Ўзбекистонлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи Тошкентга қайтиб келди
Ўзбекистонлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи 17 август куни Жидда-Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга қайтиб келди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмитанинг матбуот хизмати маълум қилди.

Хабар берилишича, зиёратчилар бир ойга яқин вақт давомида Макка ва Мадина шаҳарларида бўлиб, ҳаж амалларини мукаммал бажарган. Шунингдек, у ердаги муқаддас қадамжоларга зиёратлар ҳам ташкил этилиб, сафарнинг самарали ўтиши таъминланган.

Жорий йилги ҳаж мавсумида ўзбекистонликларга «ал-Ҳидоя» ширкати томонидан Мадинаи мунавварада 5 юлдузли «Зам-зам Пулман» ҳамда Маккаи мукаррамада «Аброж ал-Ҳидоя» меҳмонхоналарида юқори савияда хизмат кўрсатилган.

Бу йилги мавсумида Ўзбекистондан жами 7000 нафардан ортиқ мўмин-мусулмон юртдошимиз ҳаж ибодатини адо этган. Уларга 35 нафар ишчи гуруҳи, 35 нафар шифокор, 15 нафар ошпаз ҳамда 140 нафар гуруҳ раҳбари хизмат кўрсатган.

«Ўзбекистонлик ҳожилар 17 августдан 1 сентябрь кунига қадар Жидда-Тошкент йўналиши бўйлаб Ўзбекистонга қайтади» дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи Тошкентга қайтиб келди