13:13 / 19.08.2019
3 961

Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчининг телефонини тортиб олди. Бу қонунийми?

Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчининг телефонини тортиб олди. Бу қонунийми?
Фейсбук тармоғидаги гуруҳлардан бирида Самарқандда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги тортишув видеоси тарқалди. Унда маълум бўлишича ходим ҳайдовчининг телефонини тортиб олган.

Бунга қонунчилик нима дейди? Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими масалага изоҳ берди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низомнинг 18-бандига асосан ҳайдовчи, йўловчи ва пиёдалар ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш ҳуқуқига эга.

Фото ва видео тасвирга олиш фақат тақиқланган белги мавжуд бўлган ҳудудда мумкин эмас.
Бундан ташқари, ҳайдовчи, йўловчи ва пиёдалар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- ЙПХ ходими томонидан тўхтатиш асосларини, қоидаларнинг қайси банди (бандлари)ни бузганлиги тўғрисида тушунтириш берилишини талаб қилиш;
- транспорт воситасини тўхтатган ЙПХ ходимидан ўзини таништиришини, хизмат гувоҳномасини кўрсатишини ва кўкрак нишон белгисини маълум қилишини талаб қилиш;
- хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик;
- мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳоллардан ташқари транспорт воситаси кабинасидан чиқмасдан, ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатга киришиш;
- содир этган қоидабузарлиги қайд этилган махсус мослама натижалари билан танишиш;
- ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқлашда фойдаланилган махсус воситаларнинг қиёслаш сертификатларини кўрсатишни талаб қилиш;
- ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тушунтиришлар бериш;
- асоссиз тўхтатиб турилмаслигини талаб қилиш;
- ЙПХ ходими томонидан транспорт воситасини ёки ундаги юкни ташқи кўздан кечириш жараёнида иштирок этиш;
- ўзи тўхтатилган ҳудудда ЙПХ ходими хизмат олиб бориши мумкинлиги ҳақидаги дислокация кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиш ёки махсус тадбирлар ўтказилаётганлиги ҳақида МАДХ — АДХдан маълумот олиш;
- ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома расмийлаштирилганидан сўнг ЙПХ ходимининг дислокацияси сақланаётган саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғидан дислокация ҳақида ёзма маълумот беришни талаб қилиш;
- ўзига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳужжатлари билан танишиш, улардан ўз ҳисобидан нусха кўчириш ёки уларни фотосуратга олиш;
- ЙПХ ходимининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, расмийлаштирилган ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома ҳамда чиқарилган қарор устидан юқори турувчи орган (мансабдор шахс)га ёки судга шикоят қилиш;
- ўзи гувоҳи бўлган ҳодиса ҳақида ЙПХ ходимига ҳаққоний маълумотни баён қилиш.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчининг телефонини тортиб олди. Бу қонунийми?