16:35 / 19.08.2019
3 125

Ўзбекистонда АИ-91 русумли бензин биржада деярли бошланғич нархда сотилди

Ўзбекистонда АИ-91 русумли бензин биржада деярли бошланғич нархда сотилди
АИ-91 русумли бензин биржада деярли бошланғич нархда сотилди. Бу ҳақда Товар хом ашё биржаси маълумотларида келтирилган.
15 август куни биржа савдоларига жами 720 тонна АИ-91 русумли автомобиль бензини қуйилди.

Жумладан, «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ биржа савдоларига 600 тонна, «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ 120 тонна АИ-91 русумли бензинини сотув учун қўйди.

Сотувчи томонидан белгиланадиган АИ-91 бензин учун бошланғич нарх бир тонна учун 6216,4 минг сўмни ташкил этди.
Савдолар якунига кўра 746 миллион сўмлик 120 тонна (савдога қўйилган ҳажмдан 16,7 фоиз) АИ-91 русумли бензин сотилган.

Бензиннинг 15 август учун белгиланган биржа котировкаси унинг амалдаги бошланғич нархидан деярли ошмади ва бир тонна учун 6,2 миллион сўмни ташкил этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда АИ-91 русумли бензин биржада деярли бошланғич нархда сотилди