22:13 / 19.08.2019
4 061

Фарғонада ЙТҲга учраган автомобиллар «паради» бўлиб ўтди (фото)

Фарғонада ЙТҲга учраган автомобиллар «паради» бўлиб ўтди (фото)
Фото: Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фарғона вилоятининг 12 та туман ва шаҳарларида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан йўл-транспорт ҳодисасига учраган автомобиллар «паради» уюштирилди.

Фарғона вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, ушбу тадбир «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» ва «Автомобилсиз кун» акциялари доирасида ҳайдовчи ва пиёдалар ҳушёрлигини ошириш, уларни йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга чақириш мақсадида ўтказилган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ
Вилоятнинг барча шаҳар-туманларида «Тарғибот автокарвонлари» ташкил этилиб, одамларга йўл-транспорт ҳодисалари қандай мудҳиш оқибатларга олиб келиши тушунтирилган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ
— Йўл-транспорт ҳодисасига учраган ҳар бир машина қайсидир ҳолатга бағишланган. Машиналарда жароҳатланган ва ҳатто «ҳалок бўлган» ҳайдовчиларни ҳам кўриш мумкин, — дейилади Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада ЙТҲга учраган автомобиллар «паради» бўлиб ўтди (фото)