Қорақалпоғистонда 25 ёшли аёл эри томонидан ваҳшийларча ўлдирилди

  • 19 август 2019, 21:20
  • 3 594
  • Жамият
  • Қорақалпоғистонда 25 ёшли аёл эри томонидан ваҳшийларча ўлдирилди
    Фото: «KRuz.uz»
    Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида Ҳайит байрами куни мудҳиш қотиллик содир этилди, деб хабар беради «KRuz.uz».

    11 августдан 12 августга ўтар кечаси соат 00:20 ларда Хўжайли тумани «Мустақиллик» ОФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро А.Қ. турмуш ўртоғи 1994 йилда туғилган М.Қ. билан уйида ўзаро оилавий жанжаллашиб қолиб, рашк оқибатида, қасддан ўлдириш мақсадида турмуш ўртоғи М.Қ. ухлаш учун ётоқхонасига кириб, уйқуга кетган вақтда, ётоқхонага кириб, ошхона пичоғи билан унинг кўкрак қафасига ва танасининг бошқа жойларига бир неча марта қасддан урган.

    Марҳум яқинларининг сўзларига кўра, у Хўжайли туманидаги касалхонага соат 24:00 атрофида олиб келинган вақтда ҳам ҳали тирик бўлган. М.Қ. танасининг 19 жойига ўткир тиғли пичоқ билан зарба берилган. Шифокорларнинг ҳаракатларига қарамасдан М.Қ. туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

    Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида ошхона пичоғи ашёвий далил тариқасида олиниб, марҳум М.Қ.нинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

    Мазкур ҳолат юзасидан шу йилнинг 12 август куни Хўжайли тумани прокуратураси томонидан фуқаро А.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида ушланди.

    Жиноят ишининг тергови Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.
    Маълумот учун, А.Қ. ва М.Қнинг икки нафар, 4 яшар ва 1 ёш-у 4 ойлик қиз фарзандлари бор, дейилади хабарда.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Қорақалпоғистонда 25 ёшли аёл эри томонидан ваҳшийларча ўлдирилди