Михаил Чудаков: "Каримов даврида мендан Тошкент яқинидаги ядровий реакторни ёпишни сўрашган"

  • 19 август 2019, 22:43
  • 1 552
  • Жамият
  • Михаил Чудаков: "Каримов даврида мендан Тошкент яқинидаги ядровий реакторни ёпишни сўрашган"
    Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов даврида Тошкент яқинидаги BBP-CM ядровий тадқиқот реакторини ёпишни режалаштиришганди, деди Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори ўринбосари Михаил Чудаков.

    «Аввалги президент (Ислом Каримов – таҳр.) даврида элчи келди. У бу реакторни ёпиш зарурлигига мени ишонтирмоқчи бўлди ва уни ёпиш учун пул топишни сўради. Унга бундай қилмаслик керак, сизлар ядровий давлатсизлар. Эртами-кечми албатта атом энергетикасига ўтасизлар. Уни асло ёпмаслик керак деб айтдим. Уни бу катта хато эканлигига ишонтиришга бир соат вақтим кетди», – деди Чудаков.

    Чудаков Ўзбекистон улкан ядровий энергетика яратиш борасида тўғри қарор қабул қилганини эътироф этди.
    «Бу ўзига хос энергия манбаи. Халқаро атом энергияси агентлиги Ўзбекистонда мавжуд бўлган 19та йўналиш бўйича ядровий инфраструктурани мустаҳкамлашга ёрдам берадиган қатор дастурларга эга. Мен атом энергетикасининг муқобили йўқлигига ишонаман», – деди у.

    Михаил Чудаков бошчилигидаги делегация душанба куни Тошкентга келди. У эрталаб Ўзбекистон Фанлар Академияси Ядро физикаси институтида бўлди ва Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов билан музокара ўтказди.

    Эслатиб ўтамиз, қуввати 2 МВт бўлган ядровий тадқиқот реактори 1959 йилда ишга туширилган. 1971 йилда ядро реакторининг янги фаол ҳудуди синовдан ўтказилган ва унинг қуввати 10 МВтгача етган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Михаил Чудаков: "Каримов даврида мендан Тошкент яқинидаги ядровий реакторни ёпишни сўрашган"