
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ўзбекистон Мустақиллигининг 28 йиллиги нишонланиши муносабати билан 2019 йилнинг 31 август – 3 сентябр кунлари маҳаллий йўналишларда йўловчиларга чегирмалар тақдим этишини маълум қилди.
Қуйидаги йўловчиларга чегирма тақдим этилади:
- Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган – 50%;
- Олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ махсус таълим муассасалари талабалари – 15%;
- Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши - эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) – 15%;
- Коллектив (ҳамкасабларга) (4 кишидан ортиқ - йўриқнома асосида) – 15%;
- "Афросиёб" тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга - 10%.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Ўзбекистон Темир ЙўллариМустақиллик БайрамиЧегирмалар ТақдимЙўловчиларга ЧегирмаТошкент ШаҳриАжабланарли Таклифлар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар