18:50 / 21.08.2019
3 398

Чилонзорда ИИВ сохта ходими жиноят устида қўлга олинди

Чилонзорда ИИВ сохта ходими жиноят устида қўлга олинди
Чилонзорда таъмагирлик қилган ИИВ сохта ходими қўлга олинди, деб хабар бермоқда ИИББ матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, воқеа 17 июль куни содир бўлган. Чилонзордаги олий таълим муассасаларидан бирининг талабаси бўлган 25 ёшли Билолиддин О. 29 ёшли Сардор А.га ўзини «жиноят қидирув ходими» деб таништирган.

Шундан сўнг, у фуқарони ўғирланган буюмларни сотиб олганликда айблаб, содир этган жинояти учун кўз юмишини ва жиноий жавобгарликка тортмаслиги учун 100 доллар сўраган.

Билолиддин О. Чилонзор тумани Муқимий кўчасида талаб қилинган пулни олиш вақтида қўлга олинган. Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») билан жиноий иш қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чилонзорда ИИВ сохта ходими жиноят устида қўлга олинди