Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокорига тажовуз қилинди. Тажовуз қилган шахс шу жойда даволанаётган бемор аёлнинг ўғли экани айтилмоқда. Унинг бундай хатти-ҳаракати онасининг муолажаси билан боғлиқ бўлиши эҳтимоли катта.
Шифокорга нисбатан тажовуз содир этилганини Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ҳам тасдиқлади. Унга кўра, 21 август куни соат 12-00ларда фуқаро А.Ф. Андижон вилояти куп тармокли тиббий марказининг бўлим мудири Ш.Б. хонасига кириб, уни бўғиб, қўлларини боғлаб, ўлдириш билан қўрқитади. Шунингдек, ўзи билан олиб кирган 1 дона 1,5 литр ҳажмдаги елим идишда бўлган тез ёнувчи бензин ёқилғисини хонага сепиб, атрофдагиларга хавфли усулда қасддан мулкка шикаст етказмоқчи бўлганда бўлимнинг бошқа шифокорлари томонидан тўхтатиб қолингани натижасида ҳаракатларини охирига етказа олмайди.
Мазкур ҳолат юзасидан 22.08.2019 йил куни Андижон шахар ИИБ ТБ томонидан ЖК 112-моддаси 1-кисми ва 25, 173-моддаси 2-кисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди