11:37 / 24.08.2019
2 810

Меҳнат шартномаларини расмийлаштириш автоматлаштирилади

Меҳнат шартномаларини расмийлаштириш автоматлаштирилади
1 октябрдан “Ягона меҳнат миллий тизими” идоралараро аппарат-дастурий комплексини (ЯММТ) жорий этиш режалаштирилмоқда. Ҳужжатнинг лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган, у бўйича таклиф ва фикр-мулоҳазаларни 2 сентябрга қадар қолдириш мумкин.

Norma’нинг ёзишича, шу йилнинг сўнгги чорагидан бошлаб янги меҳнат шартномаларини, амалдаги шартномаларга ўзгартиришларни ҳамда уларни бекор қилишни мажбурий равишда ЯММТда рўйхатга олиш режалаштирилмоқда. Бунда 2019 йил 1 октябргача тузилган амалдаги меҳнат шартномаларини 2020 йил 1 июлга қадар ЯММТда рўйхатга олиш лозим бўлади.

Шунингдек, 1 октябрдан бошлаб ЯММТда рўйхатга олинадиган меҳнат шартномаларида мавжуд маълумотларга мувофиқ автоматик тарзда шаклланадиган электрон меҳнат дафтарчасини жорий этиш кўзланмоқда. Эслатиб ўтамиз, дастлаб, меҳнат стажини электрон ҳисобга олишга шу йил 1 январдан ўтиш назарда тутилган эди. Шунингдек, меҳнат дафтарчасида ҳисобланган иш ҳақи ва тўланган ЖШДС, “Халқ банки”даги шахсий жамғарилиб борадиган пенсия ҳисобварағидаги бадаллар тўғрисидаги маълумотлар ҳам акс эттирилади.

Жисмоний шахсларга ўтган даврларда ишга жойлашиш тўғрисидаги маълумотларни уларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасида мажбурий верификация қилиш (тасдиқлаш) билан мустақил равишда ЯММТга киритиш ҳуқуқини беришлари мумкин.

Шу тариқа, ходимнинг меҳнат стажи, шу жумладан пенсия тайинлашдаги стажи унинг меҳнат фаолияти даврларига мувофиқ равишда ҳисобланади:

• 2019 йил 1 октябрдан кейин – ЯММТда мавжуд маълумотларга асосан (қонун ҳужжатларида белгиланган айрим ҳолатлар бундан мустасно);
• 2019 йил 2 октябрга қадар – амалдаги тартибга мувофиқ (8.09.2011 йилдаги 252-сон ВМҚ).

Шу билан бирга ушбу тизим орқали қуйидагилар таклиф этилади:

• мавжуд ва барпо этиладиган иш ўринлари, иш шароитлари, меҳнат ҳақи тўғрисидаги маълумотларни киритган ҳолда штат таркиби (жадвали) тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш;
• меҳнат бозори кўрсаткичларининг ҳолати ва ўзгариши ҳақидаги ахборотларни ўз ичига олган маълумотлар алмашинуви;
• ходимлар таркибининг миқдори ва сифати, бўш иш ўринлари, иш берувчиларнинг ишга жойлашишга келган номзодларга қўядиган малакавий ва бошқа талаблари ҳақидаги ахборотларни очиқ-ошкора шакллантириш;
• манфаатдор ташкилотларга уларга юкланган вазифа ва функцияларни бажариши учун ЯММТдан зарур маълумотларни тақдим этиш.

Барча юридик ва жисмоний шахслар учун ЯММТдан фойдаланиш бепул бўлади. Меҳнат шартномаларини тузишдан тортиб, уларни бекор қилишгача бўлган жараёнларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш учун жавобгарлик иш берувчиларнинг зиммасига юкланади.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Меҳнат шартномаларини расмийлаштириш автоматлаштирилади