12:53 / 24.08.2019
2 718

Президент: «Ўқитувчиларни пахтага, кўча супуришга жалб қилиб, обрў-эътиборини туширдик»

Президент: «Ўқитувчиларни пахтага, кўча супуришга жалб қилиб, обрў-эътиборини туширдик»
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

«Яқин тарихимизда Президент раҳбарлигида ҳеч қачон бундай йиғилиш ўтказилмаган. Мактаб масаласи - бу келажак масаласи, ҳаёт-мамот масаласи. Уни давлат, Ҳукумат ва ҳокимларнинг ёлғиз ўзи ҳал қилолмайди. Бу - бутун жамиятнинг ишига айланиши керак.

Афсуски, ўтган салкам 30 йил мобайнида биз бу масалага етарлича эътибор бермадик. Натижада нима бўлди? Мактабни барбод қилдик, ўқитувчини ҳам йўқотдик. Болаларда ўқишга ҳавас ва интилиш сусайди. Энг ёмони, мактаблардаги маънавий-маърифий муҳит йўқолди. Ўқитувчи касбининг обрўйи, нуфузи пасайиб кетди. Натижада мактабдан эркак ўқитувчилар кетиб қолди.

Ўқитувчиларнинг моддий аҳволи, меҳнат шароити ҳақида бош қотирмадик. Уларни пахтага, кўча супуришга, уларга хос бўлмаган ишларга жалб қилиб, обрў-эътиборини туширдик. Таълим ҳақида пастдаги аҳволни ўрганмай, ҳақиқий вазиятни билмай ярим-юлуқ қабул қилган дастурларимиз кўп ҳолларда чала-чулпа бажарилди.

Янги давр ўқитувчиларини тарбиялаш, педагогика фанини ривожлантириш, инновацион таълим технологиялари, креатив ёндашувлар ҳақида деярли ўйлаганимиз йўқ», - деди президент.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент: «Ўқитувчиларни пахтага, кўча супуришга жалб қилиб, обрў-эътиборини туширдик»