15:29 / 24.08.2019
2 628

Президент: «Ҳокимлар мактаб ва бола тарбияси масаласи билан умуман шуғулланаётгани йўқ»

Президент: «Ҳокимлар мактаб ва бола тарбияси масаласи билан умуман шуғулланаётгани йўқ»
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Kun.uz нашрининг маълум қилишича, давлат раҳбари йиғилиш давомида ҳокимларнинг таълим тизимига эътибор қаратмаётгани ҳақида ҳам гапириб ўтган.

«Қайси вилоят, туман ва шаҳар ҳокими ўзининг фалон сонли мактабини ёки фанлар бўйича бирор бир ўқитувчисини намуна қилиб, ғурур билан мақтана олади. Минг афсуски йўқ. Чунки ҳали ҳокимлар мактаб ва бола тарбияси масаласи билан, тўғрисини айтадиган бўлсак, умуман шуғулланаётгани йўқ.

Бугун чет элдан қанча-қанча инвестиция олиб келяпмиз. Қанча-қанча янги корхоналар қуряпмиз. «Ақлли шаҳарлар», «Ақлли уйлар» қуриш режасини тузяпмиз. Атом электр станцияси барпо этишни бошладик. Буларнинг ҳаммасида ишлаш учун юксак билимли, хорижий тилларни, замонавий технологияларни чуқур эгаллаган ёшлар керак. Агар мактабларимиз аҳволи шундай бўлса, қаердан топамиз бундай кадрларни?» - дея айтиб ўтди Ўзбекистон Республикаси Президенти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент: «Ҳокимлар мактаб ва бола тарбияси масаласи билан умуман шуғулланаётгани йўқ»