17:23 / 24.08.2019
3 628

Президент топшириғи: барча ҳокимлар мактабларга ҳафтасига камида уч маротаба боради ва ўзи дарс беради

Президент топшириғи: барча ҳокимлар мактабларга ҳафтасига камида уч маротаба боради ва ўзи дарс беради
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

«Табиий савол туғилади - вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари бир ойда неча маротаба мактабга бориб болалар билан учрашув ўтказяпти. Ёки бўлаётган ўзгаришлар, ислоҳотлар тўғрисида ёш авлодга дарс беряпти?

Афсуски, шу залда ўтирган вилоят ҳокимлари ҳам, жойлардаги туман ва шаҳар ҳокимлари ҳам бу ҳақида ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаган. Улар мактаб масаласида нари борса, янги ўқув йили бошланишидан аввал бир-икки мажлис ўтказиш билан чекланадилар.

Нима учун ҳар кун фермер билан, кластер билан ёки мана энди тадбиркорлар билан ҳам учрашади-ю, мактабга бориб, ўзининг боласи ёки невараси устозидан ёки ўзи таълим-тарбия олган маскандан умуман хабар олмайди. Чунки мактабни юзинчи даражали масала деб, назар-писанд қилмайди. Ўзича ўта бандлигини баҳона қилиб, мактабга боришга вақт топа олмайди. Бу ўта маънавиятсизлик ва тубанлик эмасми?! Бу келажакка нисбатан масъулиятсизликдан бошқа нарса эмас. Мен ўйлайманки, бу - бизнинг энг катта фожиамиздир.

Шунинг учун Бош вазир А.Ариповга барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда бошқа раҳбарларни мактабларга ҳафтасига камида уч маротаба боришини ва ўзи дарс беришини қоида сифатида жорий этиш топширилади. Бундан ташқари, мактабларда «вазир соати», «тадбиркор ва банкирлар сабоғи» каби дарс амалиётларини жорий қилиш лозим. Уларда ижро органлари раҳбарлари, салоҳиятли тадбиркорлар, малакали банк ходимлари дарс ўтиши керак.

Шунингдек, диний уламоларимиз ҳам мактабларда маърифат, бағрикенглик, одоб ва ахлоқ илмларини, Имом Бухорий, Термизий, Мотрудий, Нақшбанд каби улуғ аждодларимиз маънавий меросини ўргатиши мақсадга мувофиқ», - деди давлатимиз раҳбари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент топшириғи: барча ҳокимлар мактабларга ҳафтасига камида уч маротаба боради ва ўзи дарс беради