18:16 / 24.08.2019
5 091

ДХХнинг ваколатларидан бири Президент давлат хавфсизлик хизматига ўтказилади

ДХХнинг ваколатларидан бири Президент давлат хавфсизлик хизматига ўтказилади
Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар делегацияларининг Ўзбекистонга ташрифи давомида уларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан эндиликда Ўзбекистон Президенти давлат хавфсизлик хизмати шуғулланади.

Бугун Сенат тасдиғидан ўтган қонунга асосан, Давлат хавфсизлик хизматининг бу йўналишдаги ваколати бекор қилинмоқда.
Сенаторлар ДХХнинг мазкур ваколати белгилаб қўйилган "Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги қонундан тегишли бандни чиқариб ташлаш таклифини маъқуллашган.

Ўзгаришларга мувофиқ, "Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги қонунга қуйидагича янги модда қўшилади:
"Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати:

– Ўзбекистон Республикаси Президенти, унинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган даврда қўриқланиши лозим бўлган чет давлатлар ва ҳукуматларнинг, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг ва бошқа шахсларнинг хавфсизлигини ҳамда шахсий дахлсизлигини таъминлайди;
– қўриқланувчи шахсларнинг доимий ва вақтинчалик ташриф буюрадиган жойларини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишлари хавфсизлигини таъминлайди;
– қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади".

Шунингдек, янги қонунда Президент давлат хавфсизлик хизмати органларига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, қўриқланувчи шахсларнинг манфаатлари, хавфсизлиги ва дахлсизлигига қарши ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган шахсларнинг ҳисобини юритиш каби вазифалар ҳам юкланяпти.

Қатор қонунларга Президентнинг Давлат хизматлик хизматига тааллуқли ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи янги қонун 80 та овоз билан Сенат тасдиғидан ўтди.
Ҳужжат президент имзолаб, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати – президентнинг 2018 йил 24 январдаги Фармони асосида ташкил этилган.
Давлат раҳбарининг 2018 йил 21 февралдаги Қарори билан "Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Низом ҳам тасдиқланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХнинг ваколатларидан бири Президент давлат хавфсизлик хизматига ўтказилади