Жорий йилнинг 23 август тонгги соат 9 атрофида «7-автобус саройи» МЧЖ 2-йўналиш автобусида ноодатий ҳолат юзага келди. Бу ҳақда «Тошшаҳартранс» ахборот хизати хабар берди.
Қайд этилишича, йўловчилардан бири ўзининг хушида бўлмай, қилинган мурожаатларга жавоб бермаган. Чиптачи уни ухлаяпти деган гумон билан уйғотишга ҳаракат қилган. Бироқ йўловчини уйғотиш бесамар кетган.
Автобус ҳайдовчиси Собит А. зудлик билан йўналиш ҳаракатини тўхтатиб, тезкор тарзда йўловчини энг яқин шифохона, Кардиология марказига етказган. Шифокорлар томонидан йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, бироз вақтдан сўнг, у хушига келтирилган.
«Тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг йўловчи билан суҳбат ўтказилди, ушбу йўловчининг исми Анастасия бўлиб, ўзини яхши ҳис қилаётганлигини ва ўша куни дори воситалари қабул қилганлигини билдириб ўтди. Сўнгра Анастасияни «Олой бозори» бекатига етказиб қўйилди», дейилади «Тошшаҳартранс» хабарида.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди
Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди
Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди
Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори"
Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"
Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди
118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин!