20:45 / 25.08.2019
2 500

Самарқанд ҳамда Нара шаҳри ҳокимлари қандай келишувга эришмоқчи?

Самарқанд ҳамда Нара шаҳри ҳокимлари қандай келишувга эришмоқчи?
Фото: Google Images
Япониянинг Нара шаҳри мери (ҳокими) Мотонобу Накагава бошчилигидаги делегация 26—27 август кунлари Самарқанд шаҳрига келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди, деб ёзади Zarnews.

Маълум қилинишича, меҳмонларнинг икки кунлик ташрифи давомида тарихий меросларни ўрганиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича шаҳарлар ўртасида келгусидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш режалаштирилган. Шунингдек, туризм, маданият соҳаси ҳамда олий таълим муассасалари ва жамоат ташкилотлари фаолияти бўйича ҳам меморандум (икки тилда) имзолаш кўзда тутилган.

Делегация аъзолари иштирокида Самарқанд шаҳридаги таълим муассасаларида тадбирлар ўтказиш режалаштирилган бўлиб, улар "Шарқ тароналари" XII халқаро мусиқа фестивалида ҳам қатнашади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанд ҳамда Нара шаҳри ҳокимлари қандай келишувга эришмоқчи?