
Фото: Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
25 август куни соат 19:11 да Бектемир тумани, Оҳангарон шоҳ кўчасида жойлашган «Гулсара Люкс» МЧЖга қарашли АГТКСда «ЗИЛ» русумли юк автомашинаси мотор ва кабина қисмлари ёнди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.
Жанговар бўлинмалар чақирилган манзилга соат 19:15 да етиб борган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 19:24 да ўчирилган. Ҳодиса жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Фото: Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодисада инсонларнинг ҳалок бўлиши ва тан жароҳати олиши ҳолатлари қайд этилмади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар