13:06 / 26.08.2019
5 643

Шуҳрат Абдураҳмонов: «Бу болани жуда кўп огоҳлантирганман»

Шуҳрат Абдураҳмонов: «Бу болани жуда кўп огоҳлантирганман»
Хабар берилганидек, бугун 26 август куни, халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилиб, Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев лавозимидан озод этилди.

Сессиясида иштирок этган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов собиқ ҳоким ишига баҳо берар экан, уни кўп марта огоҳлантирганини таъкидлаб ўтди, деб хабар бермоқда «Дарё».

— Бу болани жуда кўп огоҳлантирганман. Қадамингни ўйлаб босгин деганман. Йўқ, ўз билганидан қолмади. Мана қўлимда унинг қандай ишлаганлиги тўғрисида маълумотлар бор. Шаҳардаги қилиниши зарур бўлган ишлар кўпайса кўпайди камаймади, — деган вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шуҳрат Абдураҳмонов: «Бу болани жуда кўп огоҳлантирганман»