17:27 / 26.08.2019
2 862

Нуроталик фермер электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишни афзал кўрди ва оқибатда…

Нуроталик фермер электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишни афзал кўрди ва оқибатда…
Мажбурий ижро бюроси Нурота туман бўлими ходимлари томонидан 18.07.2019 йилда Нурота тумани “Истиқлол” маҳалласи ҳудудида фаолият юритаётган фермер хўжалиги томонидан энергия ресурсларидан фойдаланишда қонун талабларига риоя қилиниши юзасидан текшириш ўтказилган.

Ушбу текширишда натижасида фермер хўжалиги иш юритувчиси Т.Болиев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги “Электр энергия ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли Қарорнинг 2-иловаси 117-118-бандлари талабларини қўпол равишда бузганлиги аниқланди.

Яъни у электр симларни кўз билан кўриб бўлмайдиган яширин йўл билан умумий фойдаланишдаги электр энергияси тармоғига улаб олиб, 20.02.2019 йилдан 18.07.2019 йилга қадар электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келиши оқибатида жами 75558 кВт/с электр энергиясини ноқонуний сарфлаб, давлат манфаатларига жами 25 млн. сўмдан зиёд зарар етказган.

Ушбу фермер хўжалиги томонидан етказилган зарарни белгиланган муддат ичида тўлаш мажбурияти юклатилган. Фермер хўжалиги раҳбари берилган муддат ичида етказган зарарини тўлиқ қоплаб берган ҳамда унга нисбатан тегишли тартибда қонуний жазо чораси қўлланилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нуроталик фермер электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишни афзал кўрди ва оқибатда…