19:06 / 26.08.2019
5 028

Қашқадарёда ЙПХ ходими ҳақоратланди: «Формани ечиб, аёллар кийимини кийиб олинг» (видео)

Қашқадарёда ЙПХ ходими ҳақоратланди: «Формани ечиб, аёллар кийимини кийиб олинг» (видео)
Қашқадарёда ЙПХ ходими Captiva ҳайдовчиси томонидан ҳақоратланди. Ҳайдовчи ЙПХ ходимини ҳақоратлаб, телефон орқали сёмка қилинган видеони ижтимоий тармоқларда тарқатди ва ИИБ ходимини обрўсизлантиришга уринди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 2-ЙПХ ортярди 1-сафарбарлик гуруҳи командири Шахтиёр Отақулов маълум қилмоқда.

Маълум бўлишича, қамашилик ҳайдовчи З.А. 2019 йил 2 август куни 10:41 да М-39 автомобиль йўлининг Китоб тумани Қайнар қишлоғи ҳудудидан ўтувчи 1148-километрида ўз бошқарувчидаги Captiva автомобилини тақиқланган тезлик 70 километр бўлган йўлда 77 километр тезликда бошқариб келади. Шунда ҳудудда ўз хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХ ходими Мирали Дониёров ҳайдовчини тўхтатади. Ва қоидабузарлигини тушунтириб, маъмурий баённома расмийлаштиришга киришади. Ҳайдовчи З.А. эса ЙПХ ходими иш фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, фуқароларда ИИБ ходимига ишончсизлик уйғотишни даъват қилувчи видеосёмка қилади. Видеосёмка жараёнида ЙПХ ходимига «устингиздаги формани ечиб, аёллар кийимини кийиб олинг» деган ҳақоратли сўзлар айтади.

2 август куни қилинган видеосёмка ҳайдовчи З.А. томонидан 9 август куни ижтимоий тармоқларга жойланади.

Ҳайдовчи З.А.нинг ушбу хатти-ҳаракати 19 август куни Китоб туман маъмурий суди томонидан кўриб чиқилди. Ҳайдовчи З.А.га Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-моддаси (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) билан иш очилиб, ҳуқуқбузар З.А.га 7 сутка қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек З.А.нинг қамоқда ўтирган ҳар бир куни учун энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида жами 234 150 сўм пул давлат фойдасига ундирилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ҳам шаҳрисабзлик фуқароларнинг ЙПХ ходимларига бўйсунмай, уларни обрўсизлантирувчи видео тарқатган хатти-ҳаракати учун 7 суткадан қамоқ жазоси тайинланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда ЙПХ ходими ҳақоратланди: «Формани ечиб, аёллар кийимини кийиб олинг» (видео)