date
views 1 843

Тошкент шаҳридаги автобусларга кузатув камералари ўрнатилади

Тошкент шаҳридаги автобусларга кузатув камералари ўрнатилади
Яқинда "Тошшаҳартрансхизмат" AЖ шаҳримиздаги жамоат транспортларига видеокузатув камераларини ўрнатаётгани ҳақида маълум қилган эди. Ҳозирча видеокамералар синов тариқасида 24-йўналишдаги автобусларга ўрнатилган. Мазкур видеомониторинг бир қанча масалаларда самарали бўлиши кутилмоқда. Хусусан:

– ҳуқуқбузарликлар ва терроризмнинг олдини олишда;
– автотранспорт воситалари бошқарувчилари қандай ишлаётганлигини назорат қилишда;
– фуқаролар ва уларнинг мулкини ташқи таъсирлардан ҳимоя қилишда.

Видеокузатув тизимининг асосий вазифаси йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишни назарда тутади. Видеокузатувдан фойдаланиш шубҳали шахслар ва воситаларни аниқлаш, транспорт йўналишларини оптималлаштириш учун йўловчилар ташишни ҳисобга олиш, бахтсиз ҳодиса юзага келганда низоларни ҳал қилиш учун ҳайдовчининг айбдорлиги ёки айбсизлигини аниқлашда ёрдам беради.

Йил охирига қадар "Тошшаҳартрансхизмат" AЖ томонидан барча йўналишдаги автобусларга видеокузатув воситаларини ўрнатиш режалаштирилмоқда.
Бу масала юзасидан ОАВларида эълон қилинаётган маълумотларга ойдинлик киритиш мақсадида биз "Тошшаҳартрансхизмат" AЖ Матбуот хизматига мурожаат қилдик.

Маълум бўлишича, видеокамералар ўрнатиш ташаббуси "Тошшаҳартрансхизмат" AЖга тегишли. Бу амалиёт жамоат транспортидаги йўловчилар оқими, автобус салонларидаги тартиб ва тозаликни назарот қилиш имконини беради. Шунингдек, бахтсиз ҳодисалар, турли низолар, ўғрилик ва мулкка зарар етказиш каби ҳодисаларни олдини олишга ёрдам беради. Жамоат транспортларини видеокузатув ускуналари билан таъминлашни молиялаштириш автобус саройлари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳридаги автобусларга кузатув камералари ўрнатилади