10:30 / 27.08.2019
2 482

АИ-91 бензини учун биржа котировкаси 6370,9 минг сўмни ташкил этди

АИ-91 бензини учун биржа котировкаси 6370,9 минг сўмни ташкил этди
2019 йилнинг 19-23 августларида ўтказилган биржа савдо якунларига кўра, «ЎзРТХБ» АЖ биржа савдоларига жами 1910,0 тонна АИ-91 русумли автомобиль бензини қуйилди.

Жумладан, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ биржа савдоларига 1590,0 тонна, ва “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ 320,0 тонна АИ-91 русумли бензинини сотув учун қўйишди. Сотувчи томонидан белгиланадиган АИ-91 бензин учун бошланғич нарх, унинг бир тонна учун 6216,4 минг сўмни ташкил этди.

АИ-91 бензини бўйича биржа савдолари душанбадан жумагача ҳар куни биржа савдолари жадвалига мувофиқ ўтказилди. Биржа савдолари давомида АИ-91 русумли автобензинини сотиб олиш учун буюртмалар юридик шахслар, шу жумладан йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар, тадбиркорлик субъектлари ва автомобиль ёқилғи қуйиш шохобчалари томонидан келиб тушди.

Ҳафталик биржа савдо натижаларига кўра «ЎзРТХБ» АЖда 12,2 млрд сўмлик 1910,0 тонна АИ-91 бензини, яъни унинг савдога қўйилган барча ҳажми сотилган. АИ-91 русумли бензиннинг ҳафталик котировкаси унинг амалдаги бошланғич нархига нисбатан 2,5 %га ўсиб, бир тонна учун 6370,9 минг сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июндаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисидаги” 633-сонли қарорига мувофиқ 2019 йил 15 августдан бошлаб АИ-91 русумли автомобиль бензинининг чакана нархи биржа савдолари орқали белгиланмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » АИ-91 бензини учун биржа котировкаси 6370,9 минг сўмни ташкил этди