11:59 / 28.08.2019
3 669

Ўзбекистонлик қизга уйланган лорд Самарқанддаги фестивалда фахрий меҳмонлар қаторида бўлди

Ўзбекистонлик қизга уйланган лорд Самарқанддаги фестивалда фахрий меҳмонлар қаторида бўлди
Ўзбекистонлик Гули Мурадовага уйланган британиялик лорд Муҳаммад Илтаф Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалига таклиф этилган фахрий меҳмонлар сафида бўлгани маълум бўлди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида меҳмонларни қутлаб, Британия парламенти лордлар палатаси аъзоси Муҳаммад Илтаф шайхни ҳам Ўзбекистонда кўришдан мамнунлигини билдириб, миннатдорлик билдирган.

Британиялик лорд, мултимиллионер Муҳаммад Илтаф ўзидан 45 ёш кичик бўлган ўзбекистонлик Гули Муродовага уйлангач, интернет оламида машҳур бўлиб кетганди. Кимдир бу жуфтлик иттифоқини «маълум манфаат кўзланган никоҳ» дея таърифлаган бўлса, яна кимдир уларга чин юракдан бахт тилаган.

Айтиш жоизки, Муҳаммад Илтаф Ўзбекистонда бундан аввал ҳам бир неча маротаба бўлган ва республикадаги раҳбарлар билан учрашган. Хабарларга кўра, лорд Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ишларида фаол иштирок этиб келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонлик қизга уйланган лорд Самарқанддаги фестивалда фахрий меҳмонлар қаторида бўлди