08:30 / 29.08.2019
3 455

Шаҳноза Мирзиёева болаларга илк сертификатларни топширди

Шаҳноза Мирзиёева болаларга илк сертификатларни топширди
27 август куни Мирзо Улуғбек туманида бошланғич таълим олдидан мажбурий йиллик мактабгача тайёрловдан ўтган болаларга илк гувоҳномаларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Мактабгача таълим вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи Шаҳноза Мирзиёева ва Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Эргашев иштрок этди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон ҳукумат қарорига асосан болаларни мактабга бир йиллик мажбурий тайёрлаш лойиҳаси бошланганди. Тажрибанинг дастлабки босқичи Қоракалпогистон Республикаси, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида амалда татбиқ этилиб, 11 минг нафар болани қамраб олди.

Дастур мактабгача ёшдаги мактабгача таълим муассасаларига бормаган болалар учун мўлжалланган. Лойиҳа "Илк қадам" дастурининг бир қисми сифатида амалга оширилади ва мактабда бир йиллик мажбурий тайёргарликни талаб қилмайди.

Биринчи босқич якунидан сўнг, вазирлик бутун республика бўйлаб мактабгача бир йиллик тайёргарликни бошлайди.

Мактабгача таьлим тизимини ривожлантириш концепциясига мувофиқ 6 ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш 2020 йилда 85,2 фоизни, 2021 йилда 100 фоизни ташкил қилиши керак. Тошкентда эса йил якунига қадар бу кўрсаткични 100 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Келгусида давлат томонидан тасдиқланган сертификат мавжудлиги биринчи синфларга қабул қилиш учун муҳим ҳисобланади. Ҳозирда ушбу масала Мактабгача таьлим ва Халқ таълими вазирлиги мутахассислари томонидан ишлаб чиқилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шаҳноза Мирзиёева болаларга илк сертификатларни топширди