11:03 / 29.08.2019
5 030

Самарқандда Тошкент аграр университетининг филиали очилади

Самарқандда Тошкент аграр университетининг филиали очилади
Фото: «STV.uz»
«Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

«Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Агрономия ҳамда Агроиқтисодиёт ва агроинженерия факультетлари негизида Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиалини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин», — дейилган ҳужжатда.

Филиалнинг асосий вазифалари:
  • қишлоқ хўжалигида инновацион ресурстежамкор технологияларни қўллаш, «ақлли қишлоқ хўжалиги» (Smart agriculture) ва рақамлаштирилган агротехнологияларни жорий қилиш бўйича замонавий билимларга эга бўлган кадрлар тайёрлаш;
  • ўқув-лаборатория базасини модернизациялаш, фан дастурларида соҳа бўйича замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари, юқори унумли ва ресурстежамкор илғор технологиялар бўйича билимларни акс эттириш;
  • хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар, илмий ва илмий-педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва стажировкаларини ташкил этиш;
  • илмий-тадқиқот институтлари билан манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш ҳамда уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш;
  • профессор-ўқитувчилар, илмий-тадқиқотчилар, талабаларнинг инновацион технологияларни яратиш ҳамда жорий этиш борасидаги ташаббускорлиги ва моддий манфаатдорлигини ошириш;
  • ўқув машғулотлари, малакавий амалиётларни ўтишда талабаларни инновацион ва янгича фикрлашга йўналтирадиган янги ўқитиш технологиялари ҳамда интерфаол услубларни, шу жумладан талабаларнинг мустақил изланишини таъминловчи механизмларни кенг жорий этиш;
  • шунингдек, ҳудудда иқтисодиёт соҳа ва тармоқларининг ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифалари, замонавий техника ҳамда технологияларнинг ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда Жанубий Корея ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг етакчи олий ва илмий таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик ўрнатиб, минтақада эҳтиёж юқори бўлган мутахассисликлар бўйича икки томонлама тан олинадиган қўшма таълим дастурларини кенг жорий этиш орқали назарий-амалий кўникмаларни эгаллаган малакали кадрлар тайёрлаш;
  • қишлоқ хўжалиги ва унинг тармоқлари учун кадрлар тайёрлашнинг узвий тизимини яратиш, бириктирилган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари таълим дастурларининг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлаш;
  • республика ва хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларига истиқболли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали Филиалнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда Тошкент аграр университетининг филиали очилади