
Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлимининг тезкор ҳодимлари томонидан жорий йилнинг 30 июль куни энергия ресурслари ва ичимлик сувидан қоидабузарликларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича назорат тадбири ўтказилди.
Ўтказилган тадбир натижасида, якка тартибдаги тадбиркор Б.Утемуратов электр энергияси кўрсаткичларини камайтириш мақсадида “DTS-541” русумли приборга уланган “С” фазасининг улаш схемасини ўзгартириши оқибатида, сарфланаётган электр энергиясининг ускуна томонидан ҳисобланмаслиги аниқланган.
Аниқланган қоидабузарлик оқибатида давлат манфаатларига 29.517.117 сўмлик зарар этказилиб, тергов олди текшириш жараёнида Б.Утемуратовга ЎзР ЖКнинг 1852-моддаси 6-қисми ва ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 8-банди талаблари мазмун-моҳияти ва унинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилиб, баённома расмийлаштирилган.
Шундан сўнг, тадбиркор томонидан белгиланган муддатда етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаб берган.
Мажбурий ИжроНукус ШаҳарЭнергия РесурслариТадбиркор Б.УтемуратовҚоидабузарликЭлектр Энергияси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар