09:40 / 31.08.2019
2 292

АҚШ Ўзбекистонга кадрлар тайёрлашда ёрдам беради

АҚШ Ўзбекистонга кадрлар тайёрлашда ёрдам беради
Кеча, 30 август куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида АҚШ элчиси Даниэл Розенблум билан учрашув бўлиб ўтди.

Вазир Иномжон Мажидов ва Даниэл Розенблум замонавий таълим йўналишларида малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида келгусида олий таълим соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.

– Сўнгги вақтларда Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари тўқимачилик ва кимё саноати, фармацевтика, архитектура ва қурилиш, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, машинасозлик, энергетика ва бошқа шу каби техника ва муҳандислик фанлари соҳасида халқаро ҳамкорлик қилишга катта эътибор қаратмоқда, – деди учрашувда Иномжон Мажидов. – Биз АҚШ билан бу йўналишларда Тошкентда АҚШ университетлари филиалини ташкил қилиш ёки кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик қилишга доим тайёрмиз.

Элчи АҚШлик мутахассисларнинг ўзбек олий таълим муассасаларида инглиз тили фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш, ўқув режа ва дастурларни тузиш, қолаверса, икки давлат ўртасида академик мобиллик дастурларини йўлга қўйишга қўшаётган ҳиссасини эътироф этди. Шу билан бирга истиқболда малакали кадрлар тайёрлашда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришда ҳали жуда катта имкониятлар борлигини айтиб ўтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » АҚШ Ўзбекистонга кадрлар тайёрлашда ёрдам беради