
2019 йил 20 август куни Самарқанд вилояти Иштихон тумани Митан шаҳарчасида яшовчи 47 ёшли М.Ш. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
У шу йил 15 август куни Боёвут туманида яшовчи, 27 ёшли А.Х. Сирдарё тумани “Матонат” МФЙ ҳудудида унга 2 нафар фарзандларини олий ўқув юртларига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 15000 АҚШ долларини олганлигини ва берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Х. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар