19:58 / 02.09.2019
3 711

Саида Мирзиёева: "Отамнинг кўзларига тикилиб туриб, нигоҳларида қатъият ва ишончни ... кўраман"

Саида Мирзиёева: "Отамнинг кўзларига тикилиб туриб, нигоҳларида қатъият ва ишончни ... кўраман"
Фото: Facebook/Saida Mirziyoyeva
Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари ўринбосари Саида Мирзиёева отаси — Президент Шавкат Мирзиёевга ишонади ҳамда давлат раҳбари бошлаган ишларга нафи тегиши учун бор имкониятини ишга солади. Мирзиёева хоним бу ҳақда мустақиллик байрами муносабати билан ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида қолдирган табрик постида тўхталиб ўтган.
28 йил! Бу санани турлича талқин этиш мумкин! Биз ёш давлатнинг ёш авлоди вакилларимиз ва Ўзбекистон келажаги барча юртдошларимиз қаторида бизга ҳам боғлиқ, назаримда. Ҳар бир инсон — ижодкор ва хатти-ҳаракатлари учун фақат ўзи масъулдир! Буни англаб етилса, ҳаёт осонлашади...

Ҳар куни отамнинг кўзларига тикилиб туриб, нигоҳларида қатъият ва ишончни – ҳамма кўзлаганлари албатта амалга ошишига бўлган ишончни кўраман! Мен уларга ишонаман! Елкадош жамоаларининг барча аъзолари каби мен ҳам уларга эргашиб, нафим тегиши учун бор имкониятни ишга соламан. Ёлғизликда маррани эгаллаб бўлмайди.

Шу боис, Ўзбекистондаги фаровон ҳаётни ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб, астойдил меҳнат қилиб, елкама-елка туриб қуришимиз керак. Токи, буюк аждодларимизнинг руҳи шод бўлсин. Токи, жамиятимиздаги муқаддас қадриятлар — анъаналаримиз, урф-одатларимизга таяниб бошлаган эзгу ишларимизнинг давомчилари бўлган бахтли фарзандларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлсин.

Ҳаётнинг бебаҳо мазмуни шудир аслида! Байрамингиз қутлуғ бўлсин!

Саида Мирзиёева

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саида Мирзиёева: "Отамнинг кўзларига тикилиб туриб, нигоҳларида қатъият ва ишончни ... кўраман"