10:00 / 04.09.2019
2 852

Тошкентда ўтказилган «тунги велосайр» фестивалида 700 дан ортиқ киши қатнашди

Тошкентда ўтказилган «тунги велосайр» фестивалида 700 дан ортиқ киши қатнашди
Фото: «Юрий Храмов / Ўзбекистон велоуюшмаси»
Тошкентда 30 август оқшомида пойтахт ҳокимлиги, Тошкент туризмини ривожлантириш департаменти ҳамда Ўзбекистон велоуюшмаси билан ҳамкорликда илк бор «тунги велосайр» фестивалини ўтказди, деб ёзади «Gazeta.uz».

15 километрга чўзилган велосайрда 700 дан ортиқ киши иштирок этди. Фестиваль Тошкентда велосипедчилар сонини ошириш ва велоинфоструктура муаммоларига жамоатчилик эътиборини қаратиши кутилмоқда.

«Тунги велосайр» фестивалининг ташкилотчиларидан бири Ўзбекистон велоуюшмасининг 100 дан ортиқ аъзоси иштирок этди.

Ўзбекистон велоуюшмасининг раҳбари Искандар Аҳмедовга кўра, мазкур ғоя ўтган йил декабрида пайдо бўлганди. Ҳокимлик тадбирга қизиқиш билдириб, уни ўтказиш бўйича келишув 15 дақиқада аниқ бўлди.

«Бизга тадбирни ўзимиз амалга оширишимиз мумкин бўлганидан кўламлироқ даражада ўтказишда кўмак таклиф этилди. Биз 30 август санасини танладик, чунки ҳамюртларимиз байрам кунлари кўришга қизиқиш билдирган илк тадбир бўлишини истадик», — дейди Искандар Аҳмедов.

«Тунги велосайр»га тайёргарлик икки ойдан кўпроқ вақт олди. Шу муддат мобайнида учта (бир, икки, уч) реклама ролиги тасвирга олинган.

Фото: «Юрий Храмов / Ўзбекистон велоуюшмаси»

Фото: «Юрий Храмов / Ўзбекистон велоуюшмаси»

Фото: «Юрий Храмов / Ўзбекистон велоуюшмаси»
Фестиваль муносабати билан 30 август куни соат 22:00 дан 23:59 гача Тошкентнинг қатор кўчалари транспорт ҳаракати учун қисман ёпилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ўтказилган «тунги велосайр» фестивалида 700 дан ортиқ киши қатнашди

Жамият янгиликлари