13:30 / 04.09.2019
2 690

Ҳоким ўринбосарини ёқиб юбормоқчи бўлган яккабоғлик тадбиркор шартли равишда озодликка чиқарилди

Ҳоким ўринбосарини ёқиб юбормоқчи бўлган яккабоғлик тадбиркор шартли равишда озодликка чиқарилди
Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ва тадбиркор Баҳриддин Исомов
Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан Баҳриддин Исомовга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Жиноят иши қўзғатилишига, 2019 йил 20 июль куни Баҳриддин Исомов Яккабоғ туманидаги “Эски Яккабоғ” қўрғони кўчаларида ободонлаштириш ва қурилиш ишлари жараёнида туман ҳокимининг ўринбосари Мансур Тўймаевнинг юз қисмига бензин сепиб, уни ёқиб юбориб, ўлдиришга суиқасд қилганлиги ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатлар асос бўлган.

Б.Исомов ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми “г, л” бандлари билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, суднинг ажримига асосан эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган.

Тергов давомида ўтказилган суд психология экспертизасининг хулосасига кўра, айбланувчи Б.Исомов мазкур жиноятни содир қилган вақтида кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида бўлган.

Юқоридагиларга кўра, айбланувчи Б.Исомовга нисбатан эълон қилинган айблов ЖКнинг 25, 98-моддасига қайта малакаланиб, қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чораси, “гаров” эҳтиёт чорасига ўзгартирилган.

Бундан ташқари, тергов давомида Яккабоғ тумани ҳокимининг ўринбосари М.Тўймаевнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, унга нисбатан ЖКнинг 192-1-моддаси 3-қисми “а” банди ва 206-моддаси 2-қисми “а” банди билан айблов эълон қилинган ҳамда муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги “тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши 2019 йил 30 август куни айблов хулосаси билан ЖИБ Яккабоғ тумани судига юборилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳоким ўринбосарини ёқиб юбормоқчи бўлган яккабоғлик тадбиркор шартли равишда озодликка чиқарилди