18:58 / 04.09.2019
4 595

Яхши отга бир қамчи, ёмон отга ...

Яхши отга бир қамчи, ёмон отга ...
Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 25.03.2016 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор В.Саляховдан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақининг 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 07.04.2016 йилда бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритилиб, ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, 30.04.2016 йилда қарздор В.Саляхов ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор билан таништирилиб, алимент тўловларини амалга ошириш тўғрисида мажбуриятнома олиниб, Жиноят кодексининг 122-моддаси билан огоҳлантирилган ва 12.365.980 сўм миқдорида алимент пуллари ундирилган.

Тўғри хулоса чиқармаган алиментчи ота 12.08.2019 йилда бўлим томонидан 2016 йил май ойидан 2019 йил август ойига қадар бўлган қарздорлиги қайта ҳисобланиб, 7.427.183 сўм миқторида алимент қарзи мавжудлиги аниқланган.

Мазкур қарздорликни тўламаганлиги сабабли, 2019 йил 23 август куни унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яхши отга бир қамчи, ёмон отга ...