12:35 / 05.09.2019
2 866

Шавкат Мирзиёев Россияга боришни режалаштирмоқда

Шавкат Мирзиёев Россияга боришни режалаштирмоқда
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россияга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Давлат раҳбарининг хорижга сафарига тайёргарлик кўриш масаласи Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзақов раислигида ўтказилган йиғилишда муҳокама қилинди.

«Тегишли идоралар ва вазирликлар раҳбарлари Россия Федерациясига юқори даражадаги ташрифга тайёргарлик кўришда: юқори рентабеллик ва миллий иқтисодиётнинг комплекс ривожланиши учун аҳамиятли янги лойиҳавий таклифларни тайерлаш мақсадини илгари сурган ҳолда ўзларига асосий вазифаларни белгилаб олдилар», дейилади Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарида.

Шу йилнинг мартида Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев билан учрашув вақтида сўнгги икки йилда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 20 фоизга ўсганини қайд этиб, 2019 йил охирида Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи кутилаётгани ҳақида маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Россияга боришни режалаштирмоқда