20:47 / 05.09.2019
3 655

Энди олий маълумотлилар ҳам тўлиқ 12 ой ҳарбий хизматда бўлади

Энди олий маълумотлилар ҳам тўлиқ 12 ой ҳарбий хизматда бўлади
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қонун билан 10 дан ортиқ Қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда Муддатли ҳарбий хизмат муддати календарь ҳисобида ўн икки ой қилиб белгиланди (ҳозирга қадар оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимидаги хизматчилар учун - ўн икки ой (олий маълумотли шахслар учун - тўққиз ой); чақирув бўйича офицерлар таркиби лавозимларида ўтаётган офицерлар учун - тўққиз ой).

Шунингдек, эндиликда фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш улар умумтаълим мактабидаги ёки ўрта-махсус таълим муассасасидаги охирги ўқиш йилининг апрель - май ойларида амалга оширилади (ҳозирга қадар улар ўн олти ёшга тўлган йили апрель - июнь ойларида амалга оширилиб келган).

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди олий маълумотлилар ҳам тўлиқ 12 ой ҳарбий хизматда бўлади