Ўзбекистон армиясида бўйи 190 сантиметрдан баланд бўлган ҳарбийларга қандай имтиёзлар берилади?

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати
Ўзбекистон армиясида бўйи 190 сантиметр ва ундан баланд бўлган ҳарбий хизматчилар қўшимча озиқ-овқат паёги билан таъминланади. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.
Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Ахборот технологиялари вазирлиги ҳамда ДХХ раҳбарлари томонидан тасдиқланган қўшма қарорнинг 30-моддасида ушбу имтиёзнинг берилиш шартлари кўрсатиб ўтилган.
Унга кўра, ҳарбий врачлар комиссияси хулосасига кўра, бўйи 190 сантиметр ва ундан юқори бўлган ҳарбий хизматчиларга қўшин турига қараб, бериладиган озиқ-овқат паёгининг 50 фоизи миқдорида қўшимча берилиши кўзда тутилган.
Озиқ-овқат паёги ўрнида бериладиган бадал пуллари, яъни бир ойда энг кам иш ҳақининг 3 баробари (2019 йил 6 сентябрь ҳолатига кўра ЭКИҲнинг уч баробари 669 000 сўмга тенг) миқдорида қўшимча паёксиз тўлаб берилади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ўзбекистон армиясида бўйи 190 сантиметр ва ундан баланд бўлган ҳарбий хизматчилар қўшимча озиқ-овқат паёги билан таъминланади. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.
Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Ахборот технологиялари вазирлиги ҳамда ДХХ раҳбарлари томонидан тасдиқланган қўшма қарорнинг 30-моддасида ушбу имтиёзнинг берилиш шартлари кўрсатиб ўтилган.
Унга кўра, ҳарбий врачлар комиссияси хулосасига кўра, бўйи 190 сантиметр ва ундан юқори бўлган ҳарбий хизматчиларга қўшин турига қараб, бериладиган озиқ-овқат паёгининг 50 фоизи миқдорида қўшимча берилиши кўзда тутилган.
Озиқ-овқат паёги ўрнида бериладиган бадал пуллари, яъни бир ойда энг кам иш ҳақининг 3 баробари (2019 йил 6 сентябрь ҳолатига кўра ЭКИҲнинг уч баробари 669 000 сўмга тенг) миқдорида қўшимча паёксиз тўлаб берилади.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…