
Фото: ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси
4 сентябрь куни «Қорадори—2019» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири давомида Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида бир нечта тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Тезкор-қидирув тадбирлари давомида Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида рўйхатда турган, 1972 йилда туғилган А.З. исмли фуқаро Учтепа туманининг «Алгоритм» даҳасида тўхтатиб текширилганда, ёнидан таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган 2000 дона «Трамадол» ва 3 та флаконда «Тропикамид» дори воситалари топилган ва ашёвий далил сифатида олинган.
«Ҳозирда олинган ушбу дори воситалари манбасини аниқлашга қаратилган тезкор ишлар давом эттирилмоқда», — дейилади хабарда.
Июнь ойида Тошкентни «дорихона наркоманияси» забт этгани, катталар, ёшлар ва ҳатто мактаб ўқувчилари ҳам прегабалин, залеплон ва тропикамидни оммавий равишда истеъмол қилинаётгани ҳақида «Тошкент — кайфда!» мақоласи эълон қилинганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг