date
views 4 446

Корхона манфаатларига қарздорлик ундирилмоқда

Корхона манфаатларига қарздорлик ундирилмоқда
Сирдарё вилоят иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор “Насл хизмат” МЧЖдан ундирувчи хорижий қўшма корхонаси фойдасига 85 800 ЕВРО асосий қарз, 400 ЕВРО жарима, 866,58 ЕВРО давлат божи ва 16000 сўм почта ҳаражатлари ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Гулистон шаҳар бўлимга келиб тушган эди.

Мазкур ижро иши бўйича қарздор “Насл хизмати” МЧЖга тегишли бўлган Мирзаобод туманидаги бино хатланиб, 799.825.838 сўмга бахоланган ҳамда қарздорга тегишли бўлган “DAMAS” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, 35.900.871 сўмга баҳоланган, электрон-онлйн аукцион савдоларига чиқарилган.

Хатланган мол-мулклар ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун савдога чиқарилган. Савдо натижаларига кўра “DAMAS” русумли автотранспорт воситасининг сотувидан тушган 27 697 663 сўм маблағ АТИБ Ипотека банк Сирдарё вилоят филиали орқали ЕURO (2 749,0 EURO)га конвертация қилиниб, ундириб берилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Корхона манфаатларига қарздорлик ундирилмоқда