06:00 / 10.09.2019
4 397

Ўзбекистонда Германия юк машиналарини ноқонуний ҳибсга олган МХХ собиқ полковниги устидан суд иши бошланди

Ўзбекистонда Германия юк машиналарини ноқонуний ҳибсга олган МХХ собиқ полковниги устидан суд иши бошланди
Фото: Fergana News
Ўзбекистон Олий ҳарбий суди МХХ (ҳозирги ДХХ) Тергов бошқармаси тергов бўлимининг собиқ бошлиғи, полковник Нодир Тўрақулов ишини кассация тартибида кўришни бошлади, деб хабар беради Дарё.

Мазкур иш Тўрақуловдан жабрланганлардан бирининг шикоят аризасига кўра қўзғатилган. Бу Тўрақулов устидан учинчи суд иши ҳисобланади.

Тўрақуловга очилган илк суд иши ўтган йилнинг 25 октябрида якунланиб, МХХ (ҳозирги ДХХ) собиқ полковниги 14 та модда бўйича айбдор деб топилган ва 16 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Кейинчалик Тўрақулов устидан яна 10 га яқин модда бўйича янгидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда суд давом этмоқда.

Кассация судлов ҳайъати томонидан кўрилаётган ушбу иш Нодир Тўрақуловдан жабрланганлардан бири — Германиянинг International Spedition Willi Bets ширкатининг Ўзбекистондаги вакилларининг шикоят аризаси асосида қўзғатилган.

Қайд этилишича, жабрланувчи томон Нодир Тўрақуловни немис ширкатига қарашли 17 дона Mercedes-Benz Aktros автомашинасини ноқонуний ҳибсга олиб, ширкатга 4 800 000 евро миқдорида зарар етказганликда айбламоқда.

2018 йилнинг 25 октябрь куни Нодир Тўрақуловга оид суд ҳайъати немис ширкати вакилларининг даъво аризасини қаноатлантирмасдан рад қилган.

Нодир Тўрақулов иши бўйича гувоҳлар ва жабрланувчилар билан суҳбатлашган «Эзгулик» жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановга кўра, Тўрақуловга нисбатан очилган иккинчи жиноят иши доирасида у яна 10 га яқин модда бўйича айбланмоқда.

Ташановнинг айтишича, Нодир Тўрақуловга нисбатан одам ўғирлаш, қотиллик, қийноққа солиш сингари яна ўнга яқин модда билан очилган жиноят иши судга оширилган.

Жиноят ишида процессуал Кодекснинг давлат сирларига оид қисми мавжудлиги боис суд ёпиқ тарзда ўтмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда Германия юк машиналарини ноқонуний ҳибсга олган МХХ собиқ полковниги устидан суд иши бошланди