
Яқинда қабул қилиниши режалаштирилаётган Давлат қабул комиссияси қарори билан, супер-контракт нархлари арзонлашиши кутилмоқда. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ёзмоқда.
Бунга сабаб супер-контракт нархлари стипендиясиз тўланадиган контракт миқдорига нисбатан белгиланади.
Шунчаки мисол учун:
Ўтган йили супер-контракт миқдори 11 млн сўмнинг 15 баробари, яъни 165 млн сўм этиб белгиланган бўлса, жорий йилда 1 йиллик стипендия миқдори (4,8 млн сўм) чегириб ташланиб, 6 млн 200 минг сўмнинг 15 баробари, яъни 93 млн сўм этиб белгиланади.
Бошқача айтганда супер-контракт миқдорлари қуйидагича камаяди:
10 баробарда - 48 млн сўмга;
15 баробарда - 72 млн сўмга;
20 баробарда - 96 млн сўмга;
25 баробарда - 120 млн сўмга.
Фақат биргина жиҳати, жорий йилдан бошлаб Давлат қабул комиссияси супер-контрактнинг фақат минимум миқдорини белгилаб беради, ОТМлар шу минимумдан кам бўлмаган ҳолатда супер-контракт нархини ўзлари мустақил белгилаш ҳуқуқига эга бўлади.
Супер-контрактНархлари арзонлашишиДавлат қабулСтипендиясиз контрактХушнудбек ХудойбердиевОТМлар мустақил белгилаш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар