09:53 / 11.09.2019
3 124

Учтепадаги автосервисда ёнғин содир бўлди

Учтепадаги автосервисда ёнғин содир бўлди
Фото: Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Учтепа туманидаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасида 9 сентябрь, душанба куни ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси.

Ёнғин соат 16:02 да Фозилтепа кўчаси 34-уйда жойлашган Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасига қарашли махсуслаштирилган автохўжалик худудидаги автосервисда юз берган.

Оқибатда хўжалик ҳудудида ижарада бўлган «Б.М.Шоносиров» ЯТТга қарашли автомобиллар шиналарини ямаш устахонасининг ички ва том қисми 60 квадрат метр майдони ёнган.

Ўт ўчирувчилар чақирилган манзилга соат 16:11 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 16:24 да бартараф этилган.
Ҳалок бўлган ва тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғинга оловдан фойдаланишда эҳтиётсизлик сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Учтепадаги автосервисда ёнғин содир бўлди