11:58 / 11.09.2019
4 342

МЧЖ "GAZ 53"идан айрилди

МЧЖ "GAZ 53"идан айрилди
Қарздорликка оид ишлар амалга оширилаётганда агар тўловнинг имкони бўлмаса ундирув мол-мулкка қаратилиши табиий. Мол-мулки хатланган фуқаро ёхуд ташкилот ижро ҳаракатлари давомида қарздорликни бартараф этолмаса хатланган мулк аукцион савдоларида сотилиши аниқ ва албатта сотувдан тушган маблағлар қарздорликни қоплашга қаратилади.

Ёхуд мулк эгаси пул суммаси орқали қарзини узса, мулкини қайтариб олиши мумкин.
Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор "Sherali" MCHJдан ундирувчи К.Мамедов фойдасига 88 млн. 657 минг сўм зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бюро иш юритувига келиб тушди. Бир иш кунида мазкур варақа асосида ижро иши очилиб, юзасидан ижро ҳаракатлари бошланди. Жавобгарнинг қарздорликни бартараф этиши лозим бўлган имкониятлари, шарт-шароитлари ўрганиб чиқилди.

Мажбурий ижро бюросининг Янгиер шаҳар бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида МЧЖга тегишли, қидирувда бўлган "GAZ 53" автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдончасига қўйилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МЧЖ "GAZ 53"идан айрилди