12:00 / 12.09.2019
3 068

Адлия вазирлиги айрим ваколатларидан маҳрум бўлди

Адлия вазирлиги айрим ваколатларидан маҳрум бўлди
Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси президенти «Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.

Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Адвокатура тўғрисида»ги 349-1-сонли Қонунига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилди:

3-1-модда (Адвокат мақомига эга бўлиш) қуйидаги мазмундаги ўнинчи қисм билан тўлдирилди: «Адвокатлик гувоҳномасининг шакли ва уни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;

17-модда (Адвокатура ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги) биринчи қисмининг (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўз ваколатлари доирасида): олтинчи хатбошиси чиқариб ташланди (адвокатлик гувоҳномасининг шаклини ва уни бериш тартибини тасдиқлайди);

еттинчи хатбошиси (ордер шаклини тасдиқлайди) олтинчи хатбоши деб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги 763-1-сонли Қонуни 8-моддасининг (Нодавлат нотижорат ташкилотининг мажбуриятлари) учинчи қисми (Нодавлат нотижорат ташкилотларининг тадбирлар ўтказишни, шунингдек чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиб олиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади) қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиб олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Адлия вазирлиги айрим ваколатларидан маҳрум бўлди